Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини намунали ташкил этиш тўғрисида»ги КҚ–51–V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибиятида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш ишлари Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мутахассиси М. Имамов томонидан олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида туман Кенгаши котибиятида ҳужжатлар билан ишлаш тизими, иш юритиш ҳолати, ҳужжатларни белгиланган талаблар асосида тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш, уларнинг ижросини таъминлаш ҳамда назоратга олиш ишлари атрофлича таҳлил қилинди.
Шунингдек, котибиятнинг белгиланган минимал талаблар асосида жиҳозланганлик ҳолати, ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва электрон тизимларда ишларни ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ўрганиш давомида Кенгаш сессиялари ва доимий комиссиялар йиғилишларини ташкил этиш, қабул қилинган қарорларни расмийлаштириш ва ижрочиларга етказиш, депутатлик сўровлари ҳамда фуқаролар мурожаатлари ижросини мониторинг қилиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунлар бўйича котибият фаолиятини янада самарали ташкил этиш, иш жараёнларини тизимлаштириш, ҳужжатлар ижроси устидан назоратни кучайтириш ва иш юритишни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш юзасидан тегишли кўрсатма ҳамда тавсиялар берилди.
Котибият мутахассисларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва маҳаллий Кенгаш фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 1