Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ҳамда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги VI-59-93-5-77-K/22-сонли қарори ижросини таъминлаш буйича ишлар амалга оширилди

Ўрганиш жараёнида кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати, умумий фойдаланишдаги ҳудудлар, подъезд ва ертўлаларнинг санитария ҳолати, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг созлиги, ташқи ва ички ёритиш тизимлари, шунингдек, аҳоли учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

Шу билан бирга, уй-жойларни сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Депутатлар томонидан маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари билан мулоқот ўтказилиб, кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

Айниқса, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг яшаш шароитларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, аниқланган камчиликларни бартараф этиш, кўп қаватли уйларнинг техник ва санитария ҳолатини янада яхшилаш, аҳоли учун муносиб ва хавфсиз яшаш муҳитини яратиш юзасидан тегишли ташкилотларга таклиф ва тавсиялар берилди. Мазкур йўналишдаги ишлар устидан депутатлик назоратини изчил давом эттириш белгиланди.

Slide 1 of 4