35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
30-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
30-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДАГИ ШАРОИТЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Хасанбоевич томонидан сайлов округида жойлашган 30-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида муассасада тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, гуруҳ хоналарининг ҳолати, болаларнинг хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ошхона фаолияти, озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш тартиби, болаларга берилаётган овқатланиш сифати, тозалик ва дезинфекция ишларининг йўлга қўйилганлиги кўздан кечирилди. Муассасада болаларнинг соғлом ўсиши, уларнинг мактабгача таълимга қамровини таъминлаш ҳамда сифатли тарбия олиши учун зарур шароитларни янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
МТТ масъуллари билан суҳбат давомида мавжуд муаммолар, таъмирталаб жиҳатлар, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, болалар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида фикр алмашилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчилик ва эҳтиёжлар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Мавжуд масалаларни босқичма-босқич ҳал этиш, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш ҳамда муассасадаги шароитларни янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши белгиланди.
Таъкидландики, мактабгача таълим ташкилотларида болалар учун соғлом, хавфсиз ва қулай муҳит яратиш, таълим-тарбия сифатини ошириш ҳамда муассасалар фаолиятини доимий ўрганиб бориш депутатлик назоратининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Slide 1 of 3