Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿

Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Сафаров ҳамда туман Кенгашининг бош мутахассислари А.Абдуфатоев, Ҳ.Сафарова ва туман "Экология" партияси раиси Қ.Ҳасановлар томонидан тасдиқланган режа-графикига мувофиқ Сўх педагогика техникумида ўрганиш ишлари олиб борилди. 🏫

👥 Тадбир давомида техникумнинг ишчи-ҳодимлари ҳамда ўқувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни ижроси ҳолати муҳокама қилинди. 🤝

🎓 Учрашувда ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди. 💬

📊 Шунингдек, қонун ижроси доирасида таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар, ёшлар билан ишлаш тизими ҳамда мавжуд муаммолар ўрганилди. 📝

📋 Ўқувчи ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланиб, аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. ✅

🤝 Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда давлат сиёсатининг жойлардаги ижросини таъминлаш масалалари доимий назоратда сақланмоқда

Slide 1 of 1