Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
Таълим муассасаларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Янгиқўрғонда таълим муассасалари янгиланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 декабрдаги ПҚ–393-сонли қарорига мувофиқ Янгиқўрғон туманида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, хусусан, таълим муассасаларини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қарор доирасида туманда 5 та объектда қурилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш белгиланган.
Жумладан, 48-умумтаълим мактабида 6 млрд сўм маблағ эвазига реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа асосида 180 ўринли мавжуд бино таъмирланиб, қўшимча 180 ўринли янги ўқув биноси барпо этилди.
Шунингдек, 56-умумтаълим мактабида ҳам 3,2 млрд сўм маблағ ҳисобидан реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур мактабда 80 ўринли мавжуд бино тўлиқ таъмирланиб, ўқувчилар учун замонавий спорт зали қурилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов мазкур объектларда бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида реконструкция ишларини сифатли бажариш, белгиланган муддатларда якунлаш ҳамда янги ўқув йилига қадар фойдаланишга тайёр ҳолатга келтириш юзасидан масъулларга тегишли вазифа ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 4