Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИнинг доимий комиссиялари йиғилишлари бўлиб ўтди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИнинг доимий комиссиялари йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси Янгиқўрғон туман бўлими бошлиғи К. Усмановнинг “Маҳалла еттилиги” фаолияти юзасидан 2026 йилнинг 5 ойлик якунлари бўйича Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши сессиясида тақдим этиладиган ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда маҳаллаларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимоя, аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, миграция жараёнларини назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.
Шунингдек, “қизил” ва “сариқ” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларни камайтириш ва маҳалла еттилиги аъзолари фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида доимий комиссия аъзолари томонидан ҳисобот юзасидан фикр ва таклифлар билдирилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Йиғилиш якунида мазкур масалани Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Slide 1 of 1