35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Режа аниқ, мақсад ягона: Қўрғонтепа туман Кенгаши котибияти ўз фаолиятини қатъий назорат остида давом эттиради»
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИ РАҲБАРИЯТИ ВА КОТИБИЯТИ
янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
1-«Зарафшон» сайлов округи депутати фуқаролар қабулини ўтказди.

 1-«Зарафшон» сайлов округи депутати, туман ҳокими
Умиджон Ҳасанович томонидан ўз сайлов округи ҳудудида навбатдаги фуқаролар
қабули ўтказилди.
 

Қабул жараёнида аҳоли билан очиқ мулоқот ўрнатилиб,
уларнинг турмуш шароити, ижтимоий-иқтисодий масалалар, коммунал хизматлар
сифати, бандликни таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуд
инфратузилмасини ривожлантиришга оид мурожаатлари тингланди.
 

Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат
атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечими юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб
олинди. Масъул ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар
берилиб, ижросини таъминлаш юзасидан назорат ўрнатилди. Айрим масалалар жойида
ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар тегишли
тартибда рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.
 

Таъкидлаш жоизки, бундай қабуллар аҳоли муаммоларини
ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, фуқаролар билан самарали мулоқотни йўлга
қўйиш ҳамда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигини
оширишда муҳим аҳамият касб этади.
  

Slide 1 of 5