ДЕПУТАТЛАР УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раиси Х.Латипов тавсиясига кўра тумандаги қизил тоифадаги умумтаълим мактаблар фаолиятини ўрганиш мақсадади туман Кенгаши депутатларидан иборат ишчи гуруҳ 39-умумтаълим мактабида бўлдилар.
Ишчи гуруҳ аъзолари мактабда Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги Қонуни ва бошқа Қонун хужжатлари асосида олиб борилаётган ишлар сифати, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давомати, мактаб худудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишдилар.