2024 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 4-апрелдаги “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ–706-IV-сонли Қарори ижроси юзазидан Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгаши 5-сайлов округи депутати Мирсагатов Комил Хайдарович ва 24-округ депутати Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири Тоиров Олим Носировичлар Тинчлик маҳалласида "маҳалла еттилиги" фаолияти билан танишди ва маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли муаммосини ўрганди.