Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
янв.21
Bahor nafasi: Deputat A.Ikromov xonadonida tamorqa ishlari avjida!
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак

Бугун туман ҳокимлигида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, прокурор Жасурбек Хайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Равшан Рўзибоев ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, маҳалла раислари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили Илҳом Маърупов сўзга чиқди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда таъкидланганидек, Паркент тумани аҳолиси, меҳнаткаш, ҳалол, энг асосийси соддадил.

Шу боис, ёш авлодни турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги учун биргаликда ҳаракат қилишимиз шарт.

Ҳа, бугун узоқ ва яқин давлатларда содир бўлаётган зиддиятлар тинч, бегуноҳ одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда.

Шу боис, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаш учун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни тақозо этади.

Чунки, жаҳолатга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат кучайиб кетиши турган гап.

Тадбирда ижтимоий тармоқларда фойдаланишда турли каналларга кириш мутаассиб, дин ниқобидаги шахсларнинг алдамчи фикрларига қўшилиб кетишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам сўз борди.

Slide 1 of 5