Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
янв.21
Bahor nafasi: Deputat A.Ikromov xonadonida tamorqa ishlari avjida!
“Марказий Осиёда маҳаллий ривожланишни бошқариш модели: Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди.

“Марказий Осиёда маҳаллий ривожланишни бошқариш модели: Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш” мавзусида
минтақавий семинар ўтказилди. 

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Қирғизистон Республикасининг Бишкек шаҳрида USAID ҳамкорлигида EGED (иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув) дастури доирасида «Марказий Осиёда маҳаллий ривожланишни бошқариш модели: Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш» мавзусида минтақавий семинар ташкил этилди. 

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг Маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш Маркази, Оила ва хотин-қизлар Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалар Уюшмаси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Навоий ва Жиззах вилояти вакилларидан иборат 14 нафар Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. 

Семинарнинг биринчи қисми ҳар иккала томон вакилларининг маърузаларидан ҳамда қатнашчиларнинг савол-жавоблари ва мавзуларнинг муҳокамаларидан иборат бўлди. 

Кейинги қисмда иштирокчилар кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулот олиб бордилар. Бунда, маҳаллий давлат ҳокимияти, вакиллик
органлари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш тизимини ривожлантириш соҳасида минтақа мамлакатларига хос умумий жиҳатлар, анъаналар ҳамда томонлар бир-биридан ўрганиши керак бўлган жиҳатлар юзасидан мутахассислар ва икки мамлакат давлат органлари вакиллари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари амалий машғулот орқали ўзаро тажриба алмашдилар. 

Гуруҳ билан ишлаш амалий жараёнида халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши котибияти мудири Л.Хайдарова 4-гуруҳда фасилитаторлик
вазифасини бажарди. 

Семинар сўнгида ҳар иккала томон учун манфаатли ҳамкорликда олиб бориладиган изланишлар учун йўналишларни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. 

Slide 1 of 3