Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

         Жорий йилнинг 16 феврал куни вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда тегишли доимий комиссия аъзолари вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибияти мудирлари, Жиззах вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Жиззах вилояти Давлат молиявий назорат инспекцияси оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли бошқарма ташкилотлар иштирок этишди. 

Кун тартибидаги Жиззах шаҳрининг “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини А-саноат ва Б-саноат ҳудудларини боғловчи Мулканлик кўчасини мукаммал таъмирлаш ишларини амалга оширилиши ҳамда “Зомин технопарки” махсус саноат зонасини ташкил этиш муносабати билан жамоат эҳтиёжлари учун олиниши муносабати билан, ҳуқуқ эгаларидан ер участкасини олиб қўйиш тўғрисида, вилоят бюджетининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисида, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш тўғрисида, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида, халқаро тараққиёт ассотсиатсиясининг кредит маблағлари ҳисобидан “Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш” (иккинчи босқичнинг қўшимча молиялаштирилиши)” бўйича лойиҳа консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида, "Калина Люкс Сервис" МЧЖ нинг солиқ турларидан шаклланган солиқ қарздорлигини тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисида тегишли ташкилот раҳбарлари ҳисобот ва ахборотлари эшитилди. Эшитилган Вилоят бюджетининг қўшимча манбалардан фойдаланиш тўғрисида Б.Ахмедов ва Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш тўғрисида Н.Эшбековларга халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг депутатлари Н.Каримова Б.Узоқов, А.Рахмонқуловлар томонидан соҳа юзасидан тегишли таклиф ва топшириқлар берилди.

Slide 1 of 1