Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда Кенгашнинг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган қатор муҳим масалалар дастлабки тарзда атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида ҳар бир масаланинг долзарблиги, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсири, аҳоли манфаатлари ҳамда амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, соҳалар кесимида мавжуд муаммолар, уларни бартараф этиш чоралари ва амалий таклифлар кўриб чиқилди.

Муҳокамалар якунида барча масалалар бўйича тегишли хулосалар шакллантирилиб, қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда Кенгаш раисига тақдим этилди. Уларни навбатдаги сессия кун тартибига киритиш юзасидан хулосалар берилди.

Slide 1 of 12