Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
Халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Шовот тумани Кенгашлари депутати Елёр Душамов сайловчилар билан учрашув ўтказди

Депутат Елёр Душамов Шовот туманида жойлашган “Euroteks” масъулияти чекланган жамиятида ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда корхона раҳбарияти ва меҳнат жамоаси вакиллари иштирок этди. Очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида депутат томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, иш ўринларини кўпайтириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар, таклиф ва мулоҳазалар диққат билан тингланиб, уларнинг ечими юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айрим мурожаатлар депутат назоратига олинди.

Учрашув якунида бундай мулоқотлар аҳоли билан доимий алоқани таъминлаш, жойларда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

t.me/shovot_tumani_kengashi 

Slide 1 of 1