Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
#Муносабат#

НУРЛИ КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР # Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Паламентга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки” мавзусида Наманган туманидаги 8 сонли мактабда давра суҳбати ташкил этилди.

Давра сухбати Ўзбекистон махалла фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида депутат Мақсуда Абдуллаева Президентимиз Мурожаатномасида ижтимоий ҳимояни кучайтириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли қилиш, маҳаллаларни ривожлантириш ҳамда янги меҳнат бозорини шакллантириш каби устувор йўналишлар белгилаб берилганлиги ва ушбу вазифалар Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва ижтимоий йўналтирилган сиёсий позицияси билан чамбарчас боғлиқлигини айтиб ўтди . Шу маънода партиянинг асосий вазифаси Мурожаатномада белгиланган йўналишларни жойларда тўғри тушунтириш, аҳолига етказиш ва уларни амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этишдан иборат эканлиги билдирилиб, партиянинг депутатлари орқали маҳаллий кенгашларда аниқ таклифлар киритиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга қарорлар қабул қилинишида ташаббускор бўлишликка чорланди.Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.Давра суҳбати якунида Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда махаллаларни ва партиянинг фаол иштирокини таъминлаш,депутатларни фаолиятини янада самарали ташкил этиш, партия электорати манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда ташаббускорликни ошириш муҳимлиги таъкидланди

Slide 1 of 2