Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
#МУРОЖААТНОМА-ДАСТУРУЛ АМАЛ #

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Паламентга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг иштироки” мавзусида Наманган туман 37- сонли умумтаълим мактабида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра сухбати Ўзбекистон Халқ демократик партияси масъул ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари, ва таълим ходимлари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида Президентимиз Мурожаатномасида ижтимоий ҳимояни кучайтириш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли қилиш, маҳаллаларни ривожлантириш ҳамда янги меҳнат бозорини шакллантириш каби устувор йўналишлар белгилаб берилганлиги ва ушбу вазифалар Халқ демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва ижтимоий йўналтирилган сиёсий позицияси билан чамбарчас боғлиқлиги қайд этилди . Шу маънода партиямизнинг асосий вазифаси Мурожаатномада белгиланган йўналишларни жойларда тўғри тушунтириш, аҳолига етказиш ва уларни амалга ошириш жараёнида фаол иштирок этишдан иборат эканлиги билдирилиб, партиянинг депутатлари орқали маҳаллий кенгашларда аниқ таклифлар киритиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга қарорлар қабул қилинишида ташаббускор бўлишликка чорланди.Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.Давра суҳбати якунида Президент Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фаол иштирокини таъминлаш,партия ташкилотларини ва депутатлик бирлашмалари фаолиятини янада самарали ташкил этиш, партия электорати манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда ташаббускорликни ошириш муҳимлиги таъкидланди

Slide 1 of 1