Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
янв.21
Bahor nafasi: Deputat A.Ikromov xonadonida tamorqa ishlari avjida!
МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) раҳбарияти билан олиб борган музокаралари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик изчил ва амалий мазмунда ривожланиб бораётганини яққол намоён этади. Кейинги йилларда ҳамкорлик доирасидаги лойиҳалар ҳажмининг сезиларли даражада ошиши ва маблағларни ўзлаштириш суръатининг юқори экани ўзаро ишонч ва самарали ҳамкорликнинг натижасидир.

Соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, таълим, саноат каби устувор соҳалардаги йирик лойиҳалар мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва инсон капитали ривожига хизмат қилмоқда. 

JICA билан 2030 йилга қадар мўлжалланган Янги ҳамкорлик дастури доирасидаги режалар Ўзбекистон–Япония муносабатларини янада чуқурлаштириш, инновацион ёндашувлар ва илғор тажрибаларни жорий этиш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

ЎзХДП Элликқальа туман депутати А.Байназаров