Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
“Mehr nuri” – yuraklarga umid, onalarga suyanch bo‘ldi Insonparvarlik tamoyili – har qanday taraqqiyotli jamiyatning yuragi.

“Меҳр нури” – юракларга умид, оналарга суянч бўлди

Наргиза Кенжаева, 

Самарқанд вилояти кенгаши депутати, 

Инсонпарварлик тамойили – ҳар қандай тараққиётли жамиятнинг юраги. Айнан инсон қадрини улуғлаш, меҳр ва ғамхўрлик орқали ҳар бир фуқарога тенг имконият яратиш – халқчил ва адолатли давлатнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Шу маънода, Пахтачи туманида фаолият олиб бораётган “Меҳр нури” кундузги парвариш уйи – ногиронлиги бўлган болаларга қаратилаётган эътибор, меҳрибонлик ва инсонпарварлик сиёсатининг амалий ифодаси.

Бу марказда даун синдроми, ДЦП (бола церебрал фалажи) ва бошқа туғма ногиронликка эга болалар учун махсус хизматлар кўрсатилади. Ҳозирда бу ерда 20 нафарга яқин бола парваришланмоқда. Аммо бу рақамлардан ташқарида — ҳақиқий ҳаёт, ҳақиқий юракларнинг қиссаси ётади. 

Яқинда ушбу масканда бўлиб, яратилган шароитлар, фидойи ходимларнинг меҳнатини ўз кўзим билан кўриб, ўта таъсирландим. Ҳар бир бола учун индивидуал ёндашув, уларнинг руҳий, жисмоний ҳолатини яхшилашга қаратилган дастурлар – бу фақат давлат сиёсати эмас, балки муҳаббат ила қилинган ишлар.

Бу марказ фақат болаларга эмас, балки оналарга ҳам суянч бўлмоқда. Бир аёлни танийман, унинг фарзандига ДЦП ташхиси қўйилган эди, яқинда у билан кўришиб қолдим, унинг гаплари сабаб бу каби марказлар фаолиятига қизиқишим ортган.

"Учинчи фарзандимга ДЦП ташхиси қўйилган. Йиллар давомида уйда уни парвариши билан машғул бўлдим. Турмуш ўртоғим кўпинча ишда бўлади. Очиғини айтсам, кўп бор куйиниб, руҳий тушкунликка ҳам тушган пайтларим бўлган. Бугун давлатимиз томонидан яратилган шароитлар ҳаётимни ўзгартирди. Фарзандимни эрталаб махсус машинада олиб кетишади, кечқурун яна уйга олиб келишади. Мен эса энди ўзимга вақт топяпман — тикувчилик курсларига бораяпман, касб ўрганаяпман, руҳан тикландим.”

Бу — битта аёлнинг қиссаси эмас. Бу — шу аёл каби оналарга берилган имкониятнинг ёрқин ифодаси. Бундай марказлар эса оналар учун — суянч. Уларнинг руҳини кўтаради, уларни фақат “парваришловчи” эмас, балки “ўз ҳаётини қайта қурувчи” инсон сифатида тиклайди.

Маҳаллаларда таълим, соғлиқни сақлаш, касб-ҳунар, ижтимоий хизматлар тизимининг интеграциялашган шаклидаги бу каби марказларнинг ташкил этилиши — оналарни руҳий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, барча фуқароларга адолатли жамиятда яшаш имконини беради.

Шу нуқтаи назардан қараганда, “Меҳр нури” маркази сингари муассасалар – халқ билан давлат ўртасидаги меҳр кўприги. Оналарнинг юзидаги табассум, болалардаги умидни кўриб, яна бир бор амин бўлдим: инсонпарварлик – адолатнинг амалдаги шакли. 

Slide 1 of 3