Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
Биз учун жуда катта шараф.

     Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясининг ўтказилиши — бу нафақат мамлакатимиз, балки бутун Ўзбекистон халқи учун жуда катта шараф ва фахрдир. Бу тарихий воқеа юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўсининг ортиб бораётганидан далолат беради.

     Самарқанд — минг йиллар давомида цивилизациялар чорраҳасида жойлашган, илм-фан, маданият ва маърифат маркази бўлиб келган шаҳардир. ЮНЕСКО каби нуфузли халқаро ташкилотнинг ана шу азим шаҳарда сессия ўтказиши — бу тарихий меросимизга, маданий бойлигимизга берилган юксак баҳодир.

     Бу тадбир орқали Ўзбекистон халқаро миқёсда янада танилди, дунё халқлари бизнинг маданиятимиз, меҳмондўстлигимиз ва тинчликпарвар сиёсатимиз билан яқиндан танишдилар. Шу боис, бу сессиянинг Самарқандда ўтказилиши биз учун жуда катта шараф, бир вақтнинг ўзида масъулият ҳамдир.

Xalq deputatlari Toyloq tuman kengashi deputati. tuman "Oqila ayollar harakati" yetakchisi

Dilafruz Ulug‘boyeva.