Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
Депутат томонидан хамкор ташкилотлар хамкорлигида Ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

 Халқ депутатлари Гулистон
шаҳар Кенгаши депутати 19-сайлов округи депутати Ю.Усмонова томонидан Гулистон шахар Адлия бошкармаси билан хамкорликда жорий йилнинг
23 июл куни "Ҳуқуқий тарғибот
куни"тадбири ўтказилди.
Бу каби тадбирларимиз
қонунчилигимизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида фуқароларга кенг маълумотлар
берилаётганлиги уларнинг фаоллигини, айниқса, ҳуқуқий билим ва маданиятини
оширишга ёрдам бермоқда, – дейди
депутат Ю.Усмонова. Жамиятда ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш орқали қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ўз
ҳуқуқ ва бурчларини яхши билишига, шунингдек, коррупцион ҳолатларнинг олдини
олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мутахассислар томонидан маҳалла
фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, тадбиркорлик ва ёшлар
сиёсати юзасидан маълумотлар берилди. Мазкур йўналишдаги ишларда сиёсий
партиялар, депутатларнинг ўрни ва роли асосий мақсад ва ғоялари хусусида сўз
юритилди.
Тадбир
давомида мактабни тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўяётган битирувчи ёшларга
яратилган шароитлар, уларнинг касб-ҳунар эгаллаши, техникум ва олий ўқув
юртларида таҳсилни давом эттириши учун яратилган имкониятлар ҳақида ҳам
гапирилди. Бир сўз билан айтганда, бу каби тарғибот тадбирлари аҳолининг
ҳуқуқий билимини оширишга, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга
хизмат қилмоқда.
  

Slide 1 of 1