Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
Deputat hisoboti

Депутат фаолияти жараёнида туманнинг бир қатор маҳаллаларида фуқаролар билан очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, Гулистон ва Бўстон маҳаллаларида ўтказилган учрашувларда аҳоли томонидан билдирилган 18 дан ортиқ мурожаатлар тингланди ва аксарияти ижобий ҳал этилди.

Аниқ мисол сифатида, Гулистон маҳалласидаги 36-сон ДМТТдаги чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқилмаганлиги юзасидан депутатлик сўрови орқали чиқиндилар олиб чиқилишига эришилди. Шу маҳалла ҳудудидаги Тинчлик ва Юксалиш кўчалари кесишмасига асосий йўл белгиси ўрнатилишида туман ИИБга депутатлик сўровлари орқали масалага ижобий ечим топилишига эришилди. 

Азамат Каландаров “Адолат” социал-демократик партияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Болалар саломатлиги – партия эътиборида” лойиҳаси доирасидаги ишларга ҳам фаол ҳисса қўшди. Тиббий кўриклар орқали 140 нафар бола кўрикдан ўтказилиб, 12 нафарида ясси оёқлик каби муаммолар аниқланди. Шу асосда ота-оналарга тиббий маслаҳатлар берилди.

Азамат Каландаровнинг фаолияти очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб борилмоқда. Унинг шахсий ижтимоий тармоқлари орқали фуқаролардан келиб тушаётган онлайн мурожаатлар ҳам ўз вақтида кўриб чиқилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, депутатнинг фаолиятидаги ташаббуслар ва амалий ишлар сайловчилар ишончини мустаҳкамлашга, уларнинг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 5