Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир қатор масалалар кўриб чиқилди

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида бир қатор масалалар кўриб чиқилди

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг тўққизинчи сессиясида туман Кенгаши депутатлари,  тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия давомида,

➖ Туман прокуратураси томонидан Коррупция қарши курашиш ва Қурилиш соҳасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш ҳамда жиноятчиликка қарши кураш  борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида; 

➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишининг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-133-сонли қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида;

➖ Фурқат туманида 2025 йил 6 ой давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти тўғрисида;

➖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 декабрдаги “Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-440-сонли қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.;

➖ Туманда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, 2025 йил 6 ой давомида “EDO.Ijro.uz” тизими орқали назоратга олинган топшириқларнинг ижросини ҳолати ҳамда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида;

➖Фурқат туманида жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган ташаббусли бюджет лойиҳаларни амалга оширилиши тўғрисида;

➖ Фурқат туманида “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида очиқ бюджет электрон портал орқали ғолиб деб топилган лойиҳа тўғрисида;

➖ Фурқат туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича 2025 йилнинг 6 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар ўрин олди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан масъул ва маърузачиларнинг ҳисобот ҳамда ахборотлари тингланди. 

Сессияда кўрилган масалалар, қарорлар ижроси депутатлар томонидан саволлар ва қизғин муҳокамаларга уланди. Сессия сўнггида кўрилган ҳар бир масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Халқ депутатлари Фурқат тумани Кенгашининг ушбу сессияси туман Кенгашинининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга (https://www.facebook.com/share/v/14DaSp2DiEA/) узатиб борилди.

Slide 1 of 7