Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
#MUNOSABAT

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг роли оширилади.

Ушбу Фармоннинг мақсади нима?

Фармоннинг мақсади шундан иборатки, аввало, халқ ҳокимиятчилиги фаолиятини тўлақонли рўёбга чиқариш, яъни, давлат ва жамият масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш, демократик жараёнларни мустаҳкамлаш, ижро ҳокимияти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдида ҳисобдорлигини оширишдир.

Ушбу Фармон ишлаб чиқилишига нима сабаб бўлди?

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари тизимида эришилган ютуқлар билан бир қаторда кузатилган қуйидаги камчиликлар, жумладан:

Маҳаллий Кенгашларда манфаатлар мувозанати тўлақонли таъминланмаганлиги;

Маҳаллий бюджет, инвестиция дастурларини шакллантириш, уларнинг ижросини назорат қилишда маҳаллий Кенгашнинг роли етарли эмаслиги;

Маҳаллий Кенгаш депутатларининг малакасини ошириш, моддий-техник базаси ва кадрлар ресурсини мустаҳкамлашга, фаолиятини амалга оширишнинг кафолатлари, уларни ижтимоий ҳимоялаш механизмларига эҳтиёжнинг мавжудлиги шулар жумласидан.

Концепцияда “маҳалла еттилиги – туман Кенгаши – вилоят Кенгаши – Сенат” тамойили асосида аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид масалаларни ҳал этиш кўзда тутилган.

Концепцияни амалга ошириш орқали маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлиги, имкониятлари, сифати ошади, очиқлик ва шаффофлик таъминланади, коррупция ва бюрократиянинг олди олинади, Кенгашнинг фаолияти кафолатлари кучайтирилади.

Ушбу Концепция аҳолимиз манфаатларини ҳимоя қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади.

Исаев Зокир Инатуллаевич

Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгаши депутати

Slide 1 of 1