Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҲИСОБОТЛАР ТИНГЛАНДИ ЭНДИ НАТИЖА ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?
янв.21
ЯНГИ ҲАФТА — ЯНГИ ВАЗИФАЛАР: КОТИБИЯТДА ИШ РЕЖАСИ ТАСДИҚЛАНДИ!
янв.21
ИНФРАТУЗИЛМА ИШЛАРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА
янв.21
ЧИҚИНДИ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИ: ҲОЛАТ ҚАНДАЙ?
янв.21
APREL OYIDA AMALGA OSHIRILADIGAN MUHIM ISHLAR
янв.21
ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВА ЧЕККА ҲУДУДЛАР: ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ
янв.21
МАРТ ОЙИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР ВА НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ
янв.21
ХАЛҚ ИЧИДА САМИМИЙ МУЛОҚОТ: МУАММОЛАРНИНГ ЕЧИМИ БОШ МАҚСАДИМИЗ!
янв.21
БЕПУЛ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ — ЭНДИ ЯНАДА ЯҚИН!
янв.21
Бугунги сессия туман аҳли учун муҳим бўлган қарорлар билан якунланди!
Битирувчиларга медаллар топширилди

Битирувчиларга медаллар топширилди

Жорий йилнинг 26 июн куни Оққўрғон тумани "Касбий кўникмалар" марказининг фаоллар залида умумтаълим мактабларида барча фанларни аъло баҳоларга якунлаган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларни "олтин"  ва "кумуш" медаллар билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак, Оққўрғон тумани ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Н.Ботиров, Г.Умаровлар ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ш.Мамадалиев бошчилик таълим соҳаси вакиллари, ота - оналар иштирок этишди. Туман ҳокими ўринбосари Ж.Джаникулов туман ҳокими Т.А.Боболовнинг медал соҳибларига табригини ўқиб эшиттирди. Тадбирда иштирок этган барча масъуллар биргаликда бугунги унутилмас кунда битирувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаб, уларнинг ота-оналарига туман ҳокимининг ташаккурномаси ва эсталик  совғаларини етказди.

Slide 1 of 7