Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎРҒОНТЕПА ТУМАН КЕНГАШИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ!
янв.21
Қўрғонтепа туманида муҳим сессия
янв.21
Халқ саломатлиги - депутат назоратида
янв.21
Туман чиқинди сувларни тозалаш иншоотидаги муаммо депутат эътиборидан четда қолмади
янв.21
Қўрғонтепада кутилмаган қарорлар: Сессияда нималар бўлди?
янв.21
Қўрғонтепа Кенгашида ёшлар ва спорт масалалари муҳокама қилинди
янв.21
МАҲАЛЛА РИВОЖИ-ТУМАН ТАРАҚҚИЁТИ
янв.21
Қўрғонтепа туманида ёшлар тарбиясига қаратилган тадбир бўлиб ўтди!
янв.21
🌙 Qo'rg'ontepada fayzli iftorlik va hisobot uchrashuvi! 🌙
янв.21
Bahor nafasi: Deputat A.Ikromov xonadonida tamorqa ishlari avjida!
УЧ АВЛОД ВАКИЛЛАРИНИ БИРЛАШТИРГАН ТАДБИР

Юртимизда тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш гўзал анъанага айланган. Мана шундай учрашувлардан бири Олтинкўл маҳалласида ўтказилган комплекс тадбирлари доирасида ташкил этилди. 

Тадбирга юрт равнақи, тинчлиги, ёш авлод таълим-тарбияси йўлида фидокорона меҳнат қилган кексалар, ўрта авлод вакиллари ҳамда ёшлар таклиф этилди.

 Юртимиздаги бугунги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилган шароитлар, кўп миллатли ватан – Ўзбекистоннинг равнақи йўлида бирлашиш масъулияти мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди. Шунингдек, кекса авлод вакилларининг ҳаётий тажрибалари, улар эришган ютуқлар, қилган ишлар ҳақида ёшларга айтиб берилди. 

Slide 1 of 4