⚽️ Ёшлар — эътибор марказида!
Шаҳар Кенгаши депутатлари ёш авлод тақдирига бефарқ эмаслигини амалда яна бир бор исботладилар.
📅 2026 йил 17–25 февраь кунлари Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида ўтадиган “DAGOMYS CUP–2026” халқаро футбол мусобақасида иштирок этаётган “Цементи” ФК ёшларини қўллаб-қувватлаш мақсадида депутатлар ташаббуси билан замонавий спорт формалари харид қилиниб, спортчиларга тантанали равишда топширилди.
💪 Ушбу хайрли иш ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, спортга қизиқишни ошириш ва халқаро майдонларда муносиб иштирок этишлари учун шарт-шароит яратишга қаратилган.
🎉 Депутатлар ёш футболчиларга мусобақада юксак натижалар, омад ва зафар тилаб, Ватанимиз шарафини халқаро ареналарда муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирдилар. Келгусида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш ва спортни оммалаштириш устувор вазифа экани таъкидланди.