Yangiliklar

Хотира ва қадрлаш куни

Қоракўл туманида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб, туман ҳокими Хуршид Тохиров тадбирга келган меҳнат фахрийлари билан дилдан суҳбатлашиб, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади.

Шундан сўнг, Хотира майдонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган тумандошларимиз хотирасини ёд этилиб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйилди.

Тадбир сўнгида буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу ёруғ кунларга етиб келолмаган тумандошларимиз хотираси ёд этилди, улар хотирасига тиловатлар қилинди. 

Машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирилди.

Slide 1 of 8