Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Yoshlar uchun workout maydonchasi qurish masalasi muhokama qilindi
янв.21
Mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish bo‘yicha taklif o‘rganildi
янв.21
Huquqbuzarliklar profilaktikasi bo‘yicha o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Yoshlar yetakchisi faoliyati va qonun ijrosi o‘rganildi
янв.21
“Degrizlik” mahalla raisining faoliyati o‘rganildi
янв.21
5-sonli texnikum sport zalida ta’mirlash ishlari o‘rganildi
янв.21
5-sonli texnikumda kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik ishlari o‘rganildi
янв.21
Oilaga ko‘rsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar holati o‘rganildi
янв.21
Oilaga ko‘rsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar holati o‘rganildi
янв.21
Fuqaroga ko‘rsatilayotgan ijtimoiy xizmat holati o‘rganildi
Тиббиёт муассасаларидаги таъмирлаш ишлари депутатлик назоратида

Тиббиёт муассасаларидаги таъмирлаш ишлари депутатлик назоратида
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, олиб борилаётган реконструкция ва капитал таъмирлаш ишларининг боришини ўрганди.
Туманда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан, инвестиция дастуридан иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан умумий қиймати 12 миллиард сўмлик реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида тиббиёт бирлашмасидаги 7 та асосий бинонинг фасад қисмлари таъмирланмоқда. Шунингдек, поликлиника ва туғруқхона биноларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Депутатлик назорати доирасида қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши, уларни сифатли ташкил этиш ҳамда биноларни замонавий талабларга мувофиқ таъмирлаш ҳолатига эътибор қаратилди.
Мазкур ишлар аҳоли учун қулай шароитларни кенгайтириш ва тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини яхшилашга хизмат қилади.

Slide 1 of 7