35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Комилжон Эгамбердиев томонидан депутат Дилшод Сидиқов сайланган 10-Ғайрат сайлов округида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалла профилактика инспекторининг ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳоли осойишталигини сақлаш борасида амалга ошираётган ишлари таҳлил қилинди.
Айниқса, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, назоратга муҳтож ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, профилактика инспектори, маҳалла фаоллари, ёшлар етакчиси ва тегишли ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Ўрганиш натижасида аниқланган масалаларни бартараф этиш ва профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.