35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Mahalladagi chiqindi xizmatlari bilan bog‘liq muammo deputat nazoratiga olindi
янв.21
Mahalladagi yo‘l harakati xavfsizligi masalasi deputat nazoratiga olindi
янв.21
Mahalla infratuzilmasini rivojlantirish masalalari joyiga chiqqan holda o‘rganildi
янв.21
Hunarmand faoliyati va davlat tomonidan yaratilgan imkoniyatlar o‘rganildi
янв.21
Mahallada tadbirkorlik faoliyati va davlat tomonidan yaratilgan imkoniyatlar o‘rganildi
янв.21
Deputat o‘z saylovchilari oldida hisobot berdi
янв.21
Mahallada huquqbuzarliklarning oldini olish ishlari o‘rganildi
янв.21
Mahallada xavfsiz muhitni ta’minlash masalalari muhokama qilindi
янв.21
Mahallada tadbirkorlikni rivojlantirish va bandlikni ta’minlash ishlari o‘rganildi
янв.21
Deputatlik so‘roviga rasmiy javob taqdim etildi
ОҒИР ҲУДУДДАН — ОБОД МАҲАЛЛА САРИ
ОҒИР ҲУДУДДАН — ОБОД МАҲАЛЛА САРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарорига асосан «оғир маҳалла» тоифасига киритилган Қутлуқтол маҳалласида инфратузилмани яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган 17-Қутлуқтол сайлов округида бўлиб, маҳалла еттилиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида белгиланган вазифалар ижроси, амалга оширилаётган қурилиш ишларининг сифати ва муддатлари атрофлича муҳокама қилинди.
Маҳаллада аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:
🔹 1 та тик қудуқ қазиш;
🔹 1,9 километр ариқларни бетонлаш;
🔹 2 та трансформатор пункти ўрнатиш;
🔹 5,7 километр ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни пайтда ички йўлларни асфальтлаш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Эътиборли жиҳати, ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳолиси ҳам фаол иштирок этмоқда. Фуқаролар томонидан асфальтланган йўлларнинг чет қисмлари бетон билан мустаҳкамланмоқда. Бу давлат ва аҳоли ҳамкорлигининг амалий ҳамда ёрқин намунасидир.
Амалга оширилаётган ишлар натижасида йиллар давомида аҳолини қийнаб келган инфратузилма муаммолари босқичма-босқич бартараф этилиб, маҳалланинг ижтимоий қиёфаси тубдан ўзгармоқда.
Қутлуқтол маҳалласидаги бугунги бунёдкорлик ишлари Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида аҳолига муносиб туҳфа бўлиб, ҳудудни обод ва фаровон масканга айлантиришга хизмат қилмоқда.
Slide 1 of 5