ҚАРОР ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ЖОЙЛАРДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашининг VII-23-35-6-90-K/26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда амалий ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Шу муносабат билан Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Мунисхон Рустамбековна Эргашева томонидан 11-сайлов округи ҳудудида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш давомида Деҳқонобод маҳалласида яшовчи фуқаро Ранохон Абдуллаева хонадонида бўлиниб, мазкур хонадонда олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг ҳолати билан яқиндан танишилди.
Жойида қурилиш-таъмирлаш ишларининг сифати, қурилиш материалларидан самарали фойдаланиш даражаси, яратилган шароитлар ҳамда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Ўрганиш якуни бўйича аниқланган масалалар юзасидан тегишли мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берилди. Белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш мақсадида масъулларга тегишли топшириқлар юклатилди.