Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Мамлакатхон Нурматова томонидан Бўстон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 12-мактабгача таълим ташкилотида 1-март Зулфияхоним таваллудининг 109 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир давомида тарбиячи ва тарбияланувчилар томонидан шоира ижодига бағишланган шеърий чиқишлар ҳамда саҳна кўринишлари ташкил этилди.