Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Дилфузахон Ахмедова томонидан Бўстон тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 14-умумтаълим мактабида 1-март Зулфияхоним таваллудининг 109 йиллигига бағишланган "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди. Тадбир давомида шоира ижодига бағишланган шеърий чиқишлар ташкил этилди