Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари етмишинчи сессияси

Сессияда ҳудудлардан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари ҳамда кун тартибидаги масалага алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Шунингдек, сессия ишига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Жумаев Нодир Хосиятович бошчилигидаги Ишчи гуруҳи вакиллари, яъни, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам таклиф этилган.

Бугунги сессия видеоселектор тарзида ташкил этилиб, ҳудудлардан тегишли масъуллар ҳамда узоқ ҳудудлардаги вилоят Кенгаши депутатлари жойлардаги студиялардан иштирок этмоқдалар.

Slide 1 of 6