Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Қўнғирот: Ишчи гуруҳ аъзолари “Қўнғирот” маҳалласида аҳоли билан мулоқот қилди

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, партия фракцияси аъзоси С.Имамова, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Есенгелдиев, Ўзбекистон ХДП Қўнғирот туман кенгаши раиси Б.Елмуратов, Халқ депутатлари Қўнғирот туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари Қўнғирот тумани “Қўнғирот” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “маҳалла еттилиги” ва ҳудуд аҳолиси билан мулоқот қилди. 

Мулоқотда “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти давомида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга кўрсатилаётган ёрдамлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб ечими юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Шунингдек, мулоқот давомида ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳимоя ва бошқа масалалар юзасидан уларни қийнаётган муаммолари тингланиб, тегишли соҳа вакиллари томонидан тушунтиришлар берилди. 

Slide 1 of 4