✅Котибият "Иш режа" асосида: Маҳалла “еттилиги” билан мулоқот — ҳамкорлик ва натижадорлик сари муҳим қадам
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассиси.О.Юсупов шунингдек,
24-Хонобод сайлов округи депутати Тожибоев Зокиржон иштирокида Янги йўл маҳалла фуқаролар йиғини “еттилиги” билан амалий учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида маҳаллада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар билан манзилли ишлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада учраётган долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, уларни бартараф этиш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
✅ Халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан маҳаллалар билан яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жойлардаги муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларнинг ечимига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.