35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“Zarbdor” mahallasidagi ishlar holati o‘rganildi
янв.21
32-maktabning yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik holati o‘rganildi
янв.21
36-maktabda o'rganish olib borildi
янв.21
Ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalar farzandlariga maktab kiyimlari topshirildi
янв.21
“Zarobod” saylov okrugidagi 6-son MTTda o‘rganish ishlari olib borildi
янв.21
41-maktabda yangi o‘quv yiliga tayyorgarlik holati o‘rganildi
янв.21
Biriktirilgan tashkilot faoliyati o‘rganildi
янв.21
“Yangiobod” mahalla idorasini ta’mirlash masalasi muhokama qilindi
янв.21
“Yangikent” mahallasidagi maktabning yangi o‘quv yiliga tayyorgarligi o‘rganildi
янв.21
Ta’lim muassasasidagi mavjud holat deputatlar e’tiborida
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

#24_masala
✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?

Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши бош мутахассислари М. Қурбанов ва О. Юсупов, шунингдек, 4-Миришкор сайлов округи депутати Бахриддинов Аъзамжон Зиёвиддин ўғли иштирокида Фаравон маҳалла раиси раҳбарлигида фаолият юритувчи «маҳалла еттилиги»нинг зиммасига юклатилган вазифалар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳудуддаги ижтимоий масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, фаолият давомида учраётган тизимли камчиликлар, ижроси кечикаётган вазифалар, идоралараро ҳамкорлик самарадорлиги ҳамда аҳоли мурожаатларининг ечими бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.
Депутатлик назоратининг асосий мақсади — муаммоларни қайд этиш эмас, балки уларнинг ўз вақтида ва самарали ҳал этилишига кўмаклашиш ҳамда маҳалладаги бошқарув самарадорлигини оширишдан иборат.

Slide 1 of 2