Yangiliklar

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши раиси И.Мустафоев маҳаллаларда

 Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши
раиси И.Мустафоев томонидан тумандаги А.Темур номли, “Учтепа” ва “Қўрғонча”
маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил
25-ноябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол
нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПҚ–405-сонли қарори ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 27-декабрдаги 892-сонли
қарори ижросини таъминлаш мақсадида учрашув ўтказилди.
 

Учрашув давомида “Камбағалликдан
фаровонлик сари” дастури асосида бириктирилган фаол нуронийлар билан мазкур
қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, улардан келиб чиқадиган вазифалар
юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
 

Шунингдек, И.Мустафоев А.Темур маҳалла
фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 25 ўринли “Меҳржон” номли мактабгача таълим
муассасасида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
  

Slide 1 of 7