Yangiliklar

Янгиқўрғон туманида ҳашар ишлари уюшқоқлик билан ўтмоқда.

Айни пайтларда Янгиқўрғон туманида ҳам “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик ва кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.

Жумладан, "Қутлуғтол" маҳалласида ҳам аҳоли, маҳалла фаоллари ва турли ташкилот ходимлари бир ёқадан бош чиқариб, ободончилик ишларида фаол иштирок этмоқдалар. 

Ҳашар давомида маҳалла ҳудудлари тозаланиб, йўл ёқалари тартибга келтирилмоқда, ариқ-зовурлар очилиб, атроф-муҳитни озода сақлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман ҳокими. халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳашар жараёнларини кўздан кечирди, барча ташкилот ва маҳаллаларда умумхалқ хайрия ҳашарида фаол иштирок этиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.

Slide 1 of 6