Yangiliklar

Янгилик

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойихаси депутатлар нигохида .

2026-йил 20-январ куни Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашида “Янгиланаётган Ўзбекистон – 2030” стратегияси ижросига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши раиси ҳамда  депутатлари иштирок этди.

Йиғилишда Кенгаш депутати У.Солиев томонидан маъруза қилиниб, янгиланаётган стратегия юзасидан атрофлича фикр алмашилди. 

Йиғилишда мамлакатнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар, уларни маҳаллий даражада самарали амалга ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, стратегия ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлар фаоллигини ошириш, депутатлик назорати механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 4