Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
2026 йилги Давлат дастури: Иқтисодий барқарорлик ва модернизация йўли
янв.21
MAHALLIY KENGASHLAR FAOLIYATI TAKOMILLASHTIRILADI
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини замон талаблари асосида такомиллаштириш - муҳим истиқболли босқич!
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 21-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
Ayni kunlarda “9-dekabr – Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurash” kuniga bag‘ishlangan Aksilkorrupsiya oyligi bo'lib o'tmoqda.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Senator Z. Bekatova joriy yilning 14-noyabr kuni Qashqadaryo viloyatida bo‘lib, bir kun davomida bir nechta muhim uchrashuv va muloqotlarda qatnashdi.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ


Ушбу сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Валижон Адизов раислик
қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро
ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов
бошчилигида ишчи гуруҳи вакиллари, туман (шаҳар) Кенгашлари котибият мудирлари,
туман депутатлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сессияда кун тартиби бўйича 2025-йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича чора-тадбирлар тўғрисида туман прокурори З.Барноев ахбороти, туман
ҳудудида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш
тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида тумани Ички
ишлар бўлими бошлиғи А.Икромовнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессия ишига таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси Улуғбек Шерматов томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш
ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш
бўйича масъулларга бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

️ Сессия якунида
кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Slide 1 of 8