Йиғилишни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И.Б. Хушмуродова олиб борди.
Сессияда:
- Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг 2025 йил 9 ойликдаги ижроси;
- Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 декабрдаги “Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-389-сонли ҳамда 2025 йил 7 февралдаги “Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-44-сонли қарорлари ижроси;
- Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Сессия музокараларга бой ўтди.