Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ КЕНГАШ ФАОЛИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
янв.21
Қашқадарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
янв.21
Bugun xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining navbatdagi o'ttiz uchinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
"Kelajakka tikilayotgan sarmoya"
янв.21
“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони ўз эгаларига топширилди
янв.21
🍋 ARAL MAHALLASIDA ISSIQXONA FAOLIYATI: TADBIRKORLIK VA DAROMAD MANBAI
янв.21
Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining 31-sessiyasi bo'lib o'tdi
янв.21
Xalq deputatlari Qashqadaryo viloyati Kengashining navbatdagi o'ttizinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши ва Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг маиший коррупцияга ҳолатларига барҳам бериш борасида Деҳқонобод туманида амалга оширалаётган ишлар аҳволи юзасидан танқидий йиғилиши ўтказилди.
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN HUDUDDA O‘RGANISH ISHLARI OLIB BORILDI
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БЎЙИЧА ҲУДУДИЙ КЕНГАШ ФАОЛИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар аъзоларининг билим ва амалий кўникмаларини оширишга қаратилган навбатдаги тренингнинг иккинчи босқичи доирасида Қашқадарё вилоятида ҳам ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган қонунчилигида ҳудудий кенгашларнинг мақоми, ваколатлари ва вазифалари янада аниқ белгилаб берилди. Бу эса ҳудудларда коррупциянинг олдини олиш, мавжуд хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этишда ҳудудий кенгашлар масъулиятини янада оширади.

Тренинг давомида ҳудудий кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, масъул ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, фуқаролар мурожаатлари, очиқ маълумотлар, статистик кўрсаткичлар, оммавий ахборот воситалари материаллари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари тақдим этаётган маълумотлар асосида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни таҳлил қилиш бўйича амалий кўникмалар шакллантирилди.

Тадбирда халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси И. Хушмуродова сўзга чиқиб, Қашқадарё вилояти коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлар, ҳудудда коррупциянинг олдини олиш, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши котибияти мудири Р. Раупов ҳам тренингда фаол иштирок этиб, ҳудудда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва бу борада ҳудудий кенгашларнинг ташаббускорлигини янада ошириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Амалий машғулотлар давомида ҳудудлардаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, масъул ташкилотларни белгилаш ва қабул қилинган чораларнинг ижросини мониторинг қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тренинг якунида Қашқадарё вилоятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коррупциявий хавф-хатарларни камайтириш, профилактик чораларни кучайтириш ва ҳудудий даражада ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларни тизимли бартараф этишга қаратилган таклифлар шакллантирилди.
Slide 1 of 4