Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини замон талаблари асосида такомиллаштириш - муҳим истиқболли босқич!
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 21-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
Ayni kunlarda “9-dekabr – Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurash” kuniga bag‘ishlangan Aksilkorrupsiya oyligi bo'lib o'tmoqda.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Senator Z. Bekatova joriy yilning 14-noyabr kuni Qashqadaryo viloyatida bo‘lib, bir kun davomida bir nechta muhim uchrashuv va muloqotlarda qatnashdi.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Вилоятимиз ҳудудларида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил амалга оширилмоқда. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида коммунал ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш, уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
“Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганилди
Жиззах вилоятида Сенатор ва Ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

Жиззах вилоятида Сенатор ва Ёшлар учрашуви бўлиб ўтди.

         Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2025 йил 19 ноябрдаги 24-12/5108-сонли хати (Ҳудудлардаги ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг аҳамияти юзасидан тарғибот режаси)га, Жиззах вилоят ҳокими ўринбосарининг 2025 йил 19 ноябрдаги № 06-181-сонли (Жиззах вилоятида “Фуқаролик жамияти хафталиги”ни ўтказиш тўғрисидаги) чора-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг 27 ноябрь куни “BMB Zafaron” мажлислар залида ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг аҳамияти ҳамда Фуқаролик жамияти хафталиги доирасида сенатор ва ёшлар шунингдек, нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.  

 Мазкур учрашувда вилоятдан сайланган сенаторлар, Ҳ.Эрматов, Н.Пардаев, Ж.Бобоназаровалар ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари Н.Каримова, Н.Камалова, М.Гулбаев, А.Рахмонқулов, М.Рахмонбердиевлар иштирок этишди.  

Бундан ташқари мазкур учрашувда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакилллари, Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳи аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.  

100 дан ортиқ ёшлар иштрок этган учрашувда сенатор ва депутатлар томонидан Ҳудудлардаги ёшларга оид давлат сиёсати борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш бериб ўтишди. 

Кўтаринки руҳда ўтган мазкур учрашувда ёшлар томонидан депутатларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

Учрашув сўнгида ёшлар билан ишлашда фаол бўлган мутасадди ташкилот -корхона раҳбарларига ташаккурномалар берилди.    

 

Slide 1 of 1