Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини замон талаблари асосида такомиллаштириш - муҳим истиқболли босқич!
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 21-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 19-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
Ayni kunlarda “9-dekabr – Xalqaro korrupsiyaga qarshi kurash” kuniga bag‘ishlangan Aksilkorrupsiya oyligi bo'lib o'tmoqda.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Senator Z. Bekatova joriy yilning 14-noyabr kuni Qashqadaryo viloyatida bo‘lib, bir kun davomida bir nechta muhim uchrashuv va muloqotlarda qatnashdi.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенагшининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди
янв.21
Вилоятимиз ҳудудларида 2025-2026 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари изчил амалга оширилмоқда. Мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида коммунал ҳамда ижтимоий соҳа объектларини тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш, уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.
янв.21
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 17-сессияси бўлиб ўтди!
янв.21
“Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳолатини ўрганилди
#Tuman_Kengashi_sessiyasida

📍 #Tuman_Kengashi_sessiyasida

Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи В.Худойқуловнинг 2025 йилда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўз вақтида ва мақсадли сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда қайд этилишича, бирлашма бугунги кунда 296 438 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатмоқда. Ташкилий тузилма 350 ўринли бюджет ва 35 ўринли пуллик тиббий хизмат кўрсатиш бўлимларидан иборат. Туман марказий шифохонаси, жумладан, 65 ўринли болалар, 90 ўринли терапия, 115 ўринли туғруқ мажмуаси, 30 ўринли юқумли касалликлар бўлими, 50 ўринли режали жарроҳлик бўлимлари ва 12 ўринли катталар ва болалар реанимация бўлими ҳамда 35 ўринли реабилитация бўлими мавжуд. Шунингдек, 450 қатновли марказий поликлиника, 400 қатновли 4 та оилавий поликлиникаси, 9 та оилавий шифокор пунктлари фаолият юритмоқда.

2024 йилда "Обод қишлоқ" дастури доирасида Гулобод маҳалла тиббиёт пункти қурилиб фойдаланишга топширилди. Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2-мавсумида Омонбой патронажлик пункти қайта қурилди. Марказий шифохонанинг реанимация, туғруқ комплекси, режали жарроҳлик бўлимларига марказлашган кислород тизими қурилди, туғруқ комплексига 2 дона кувез тиббий аппарати, 2 дона кондиционер ўрнатилди.

Халқ депутатлари Кенгашининг 23.08.2024 йилдаги қарорига асосан ажратилган 100 млн сўм маблағга терапия бўлимида 10 ўринли сервис реабилитация койка ўринлари ташкил этилди.

Халқ депутатлари Кенгашининг 14.12.2024 йилдаги қарорига асосан 48 млн сўм маблағга 2024-2025 йил куз-қиш мавсумининг беталофат ўтиши учун иккита қозон олинди.

2025 йилнинг ташаббусли бюджет лойиҳасининг 1-мавсумида 1 млрд 500 млн сўм маблағ доирасида марказий шифохона терапия бўлимининг биринчи қаватида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди ва янги оилавий поликлиника очилди.

Халқ депутатлари Кенгашининг 20.02.2025 йилдаги қарорига асосан 92 млн сўм маблағга 2025-2026 йил куз-қиш мавсумининг беталофат ўтиши учун яна 4 дона қозон олинди.

Депутатлар томонидан В.Худойқуловнинг ҳисоботи кейинги сессияда эшитиш белгиланди.

Жонли кузатинг: http://www.facebook.com/kattakurgon

Slide 1 of 3