Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ СПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯРАТИЛАДИ
РАДИВОН МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ СПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИ ЯРАТИЛАДИ
Янгиқўрғон туманида ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган сайлов округида бўлиб, Радивон маҳалласидаги стадионни реконструкция қилиш масаласини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида масъул ташкилотлар раҳбарлари ва маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказилиб, стадионни замонавий қиёфага келтириш, спорт майдонларини ободонлаштириш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ёшлар учун хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳалла ёшларининг қизиқиш ва таклифларидан келиб чиқиб, спортнинг оммавий турларини ривожлантириш, турли мусобақалар ва соғломлаштириш тадбирларини мунтазам ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Стадионнинг реконструкция қилиниши Радивон маҳалласи ёшлари учун янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши, иқтидорини намоён этиши ва бўш вақтини мазмунли ўтказишига хизмат қилади.
Slide 1 of 2