Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Popda ezgu tashabbus: farzandlarga zarur jihozlar yetkazildi
янв.21
TOSHQO‘RG‘ON MAHALLASIDA ZAMONAVIY PIYODALAR YO‘LAGI BARPO ETILMOQDA
янв.21
Xalq deputatlari Pop tuman Kengashi deputati A. Akbarov tuman Kengashning haftalik ish rejasi doirasida, Ittifoq mahallasida elektr ta’minoti yuzasidan kelib tushgan fuqarolar murojaatini joyiga chiqqan holda o‘rgandi.
янв.21
GENDER TENGLIK FAOLI MILLIY TANLOVINING TUMAN BOSQICHI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
Doimiy komissiya: Oziq-ovqat xavfsizligi boʻyicha 34-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida oʻrganildi!
янв.21
CHORKESAR MAHALLASIDAGI 3-MAKTABDA YANGI SPORT INSHOOTLARI BARPO ETILDI!
янв.21
Tuman mahalla uyushmasida sessiya qarori ijrosi o‘rganildi
янв.21
Deputat nazorati: Kasbiy ta’lim — yoshlar kelajagi uchun muhim poydevor
янв.21
Xalq dardiga yaqin — har bir murojaat e’tiborda
янв.21
“Uch avlod uchrashuvi” — tarbiya va tajriba muloqoti
ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИДА

ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ЎҚУВЧИЛАР УЧУН ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг ҳафталик иш режаси ижросини таъминлаш, таълим муассасаларида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини назорат қилиш мақсадида 23-Ровут сайлов округидан сайланган депутат Тошпўлатов Олимжон Юлдашевич томонидан округ ҳудудида жойлашган 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Депутат дастлаб мактаб маъмурияти ва масъул ходимлар билан суҳбатлашиб, таълим-тарбия жараёнининг ташкил этилиши, ўқувчилар давомати, улар учун яратилган шароитлар ҳамда муассасадаги мавжуд эҳтиёжлар ҳақида маълумот олди.
Ўрганиш жараёнида мактабнинг синф хоналари, йўлаклари, иситиш хоналари ва бошқа зарур жойлари кўздан кечирилди. Хусусан:
🔹 ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шароитлар;
🔹 синф хоналарининг ҳолати ва уларнинг зарур жиҳозлар билан таъминланганлиги;
🔹 хоналарда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши;
🔹 ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай муҳит яратилганлиги;
🔹 куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси;
🔹 иситиш тизимлари ва қозонхонанинг техник ҳолати;
🔹 мавсум давомида зарур бўладиган кўмир захирасининг мавжудлиги;
🔹 ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, совуқ кунларда синф хоналарида меъёрий ҳароратни таъминлаш, иситиш тизимларининг узлуксиз ишлашини назорат қилиш, мавжуд кўмир захирасидан белгиланган тартибда самарали фойдаланиш ҳамда ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мактаб маъмурияти билан мулоқот давомида таълим муассасасидаги мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш имкониятлари ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунлари бўйича таълим жараёнини янада сифатли ташкил этиш, ўқувчилар учун муносиб шарт-шароитларни таъминлаш ва куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди. Назорат давомида кўтарилган масалаларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.

Slide 1 of 4