Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Eski To‘da mahallasida mahalla raisi va xotin qizlar faoli faoliyati o‘rganildi
янв.21
"Korrupsiyaga qarshi birgalikda kurashamiz", "Farzandlarimizni giyohvandlikdan asraylik" mavzusida uchrashuv tashkil etildi
янв.21
«Imon Ota» MFYda 2,5 milliard so‘mlik yo‘l loyihasi va yangi ko‘prik qurilishi nazoratda
янв.21
«Mahalla ustozi» tizimi joriy etiladi
янв.21
Hazratibob mahallasida hokim yordamchisi faoliyati o‘ldirgani
янв.21
Deputatlik so‘rovi ijrosi nazorat qilindi
янв.21
Tashabbusli byudjet loyihasi doirasidagi ishlar o‘rganildi
янв.21
Doimiy komissiya yigʻlishi boʻlib oʻtdi
янв.21
МАҲАЛЛАГА ЗАМОНАВИЙ БИНО ТУҲФА ЭТИЛДИ
янв.21
Ҳудудларда ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда
ФЕСТИВАЛЬ ШУКУҲИ МАҲАЛЛАЛАРДА АКС ЭТМОҚДА

ФЕСТИВАЛЬ ШУКУҲИ МАҲАЛЛАЛАРДА АКС ЭТМОҚДА
Яна саноқли кунлардан сўнг Наманган вилоятининг нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда ҳам тан олинган брендига айланган 65-халқаро гуллар фестивалига старт берилади. Шу муносабат билан Янгиқўрғон туманида ҳам фестивални юқори савияда ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.
Айни кунларда туманнинг барча маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, санитария тозалиги ҳамда ҳудудларни янада кўркам ва файзли кўринишга келтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, “Газнон” маҳалласида ҳам фестиваль олдидан кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Бугун туман ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович маҳаллада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида маҳалладаги ободонлаштириш ишларининг бориши, гул экиш жараёнлари, йўл ёқалари ва ҳудудларни тартибга келтириш ишлари кўздан кечирилди. Масъул ташкилотлар ва маҳалла фаолларига ишлар сифатини янада ошириш, гулхоналарни замонавий дизайн асосида ташкил этиш ҳамда ҳудуднинг эстетик қиёфасини яхшилаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🌸 Айниқса, маҳаллага кириш қисмидан бошлаб қарийб 3 километр масофада барпо этилаётган гулхоналар ҳудудга ўзига хос гўзаллик бағишламоқда. Турли мавсумий ва манзарали гуллар экилиб, йўл атрофлари тартибга келтирилмоқда.
Шунингдек, ҳудудда дарахтларга шакл бериш, ариқ-зовурларни тозалаш, йўл четларини оқлаш, чиқиндиларни бартараф этиш ва аҳоли яшаш муҳитини янада яхшилашга қаратилган ишлар ҳам изчил амалга оширилмоқда.
🌿 Бундай эзгу ишлар нафақат фестиваль шукуҳини ошириш, балки маҳаллаларни янада обод ва кўркам масканга айлантириш, аҳолида гўзаллик ва озодалик маданиятини юксалтиришга ҳам хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 2