Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
🔹 Халқ депутатлари туман Кенгашига 8-Офтобру сайлов округидан сайланган депутат Аҳмадов Нурматжоннинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан Сўх тумани Офтобру маҳалла фуқаролар йиғинида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
🔹 Хусусан, маҳалладаги ички йўллар тўлиқ асфальтлаштирилиб, аҳоли учун янада қулай ва хавфсиз шароит яратилди.
🔹 Аввалги йилларда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган йўллар эндиликда замонавий қиёфа касб этиб, фуқароларга муносиб хизмат қилмоқда.
🗣 Маҳалла аҳли амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлардан мамнун эканини билдириб, яратилаётган шароитлар учун масъулларга ўз миннатдорчилигини изҳор этмоқда.
🤝 Бундай эзгу ишлар ҳудудларни обод қилиш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.