Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ДЕПУТАТ ВА САЙЛОВЧИЛАР УЧРАШУВИ
янв.21
МТТ ларда хавфсизлик талаблари депутат назоратида
янв.21
«Маҳалла еттилиги» фаолияти эътиборда.
янв.21
Хусусий шифохоналардаги тиббий хизмат сифати депутатлар назоратида
янв.21
“Инсон” ижтимоий хизматлар марказида коррупциявий омилларни бартараф этиш масалалари ўрганилди
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашди
янв.21
Маърифат маҳалласида хотин-қизлар билан ишлаш фаолияти ўрганилди
янв.21
Халқаро лойиҳалар ижроси, янги спорт аренаси ва депутат фаолияти диққат марказида.
янв.21
Битирувчи ёшларнинг мақсадлари қўллаб-қувватланди
янв.21
Депутат назорати.
Сирдарё қирғоқларида туризм лойиҳалари асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди

Ахсикентнинг ёнгинасидан оқиб ўтувчи Сирдарё қирғоқларини ободонлаштириш, туризм салоҳиятини янада ошириш ва ҳудудда замонавий дам олиш масканларини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.


Вилоят ҳокимининг тавсияларига асосан Сирдарёнинг Мингбулоқ туманига туташ ҳудудларида ҳам дам олиш ва туризм инфратузилмасини кенгайтириш бўйича ишлар режалаштирилган. Шу мақсадда бугун Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати У. Мўминов ҳамда Тўрақорғон Кенгаши котибият мудири О. Ҳошимовлар иштирокида ҳудудда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар ўрганиб чиқилди.



Жумладан, “капсула” кўринишидаги ихчам, замонавий ва барча қулайликларга эга дам олиш масканларини барпо этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Депутатлар ва масъуллар томонидан ушбу лойиҳаларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланиб, улар туризм соҳасини ривожлантириш, маҳаллий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини оширишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.



Шунингдек, амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, инфратузилмани замонавий талаблар асосида шакллантириш ва лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар билдирилди.
 

   

Slide 1 of 4